ДАРСДА ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, барча соҳаларда, шу жумладан, таълим тизимида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Натижада таълим мазмунининг янги лойиҳаси, янги педагогик технологияларни қўллаш зарурияти вужудга келди. Аҳамиятли томони шундаки, Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишини ўзида жамлаган Ҳаракатлар стратегиясида ҳам таълим соҳасига урғу берилган.

Дарсларда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш болаларни мустақил, эркин фикрлашга, уларнинг дарсдаги фаолликларини оширишга эришишни таъминлайди. Дарс жараёнини ўқувчи учун қизиқарли, унинг ўзлаштириб олиш учун қулай услубларда ташкил этиш, ўз маҳоратини кўрсатиш, ҳар бир дарсни янги педагогик технологиялар асосида олиб бориш бугунги кун талабидир.

Янги педагогик технологиянинг бош мақсади, дарс жараёнида ўқувчи мавзуни осон ва қулай ўзлаштира олиши, саволларга эркин, ҳаётий кузатишлари асосида жавоб беришга эришишдир. Ўқувчиларда ҳозиржавоблик ҳиссини ривожлантириш, баҳс-мунозара, жамоа билан ишлашга асосланган тафаккур тарзини шакллантиришдан иборатдир.

Мен меҳнат қилаётган Чортоқ туманидаги 46-умумтаълим мактабида дарс жараёнида кенг қўллаётган самарали усуллардан "Кластер", "Зиг-заг", "Кубик", "БББ", "Тармоқ", "Диаграмма" кабиларни киритишим мумкин. Масалан, она тили дарсида юқоридаги методларни қўллаш орқали, ўқувчилар фақат матнни ўқиб, ёдлабгина қолмай, фикрларини ёзма баён этишлари, расм чизишлари, дўс­тона баҳс олиб боришлари мумкин. Масаланинг муҳим жиҳати эса, самарали натижага эришишдир. Интерфаол усулларни танлашда, ўқувчиларнинг ёши, психологияси, оғзаки ва ёзма нутқларини ҳисобга олган ҳолда ёндошиш мақсадга мувофиқдир.

Эъзозахон Маъмурова,

она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.

Мавзуга оид

  1. ЧЕТ ТИЛИНИ ЎҚИТИШДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

    Бугунги тезкор ривожланаётган замонда илм-фан, техника ҳам шиддат билан ўсиб бормоқда. Ҳар бир соҳада тараққиёт илгари қадам ташламоқда. Хусусан, илм-фанда ҳам катта ўзгаришлар, сезиларли ютуқларга эришилмоқда.

    2018-08-30 05:25:19139
 

Календарь

2018December
SunMonTueWedThuFriSat
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031