ЧЕТ ТИЛИНИ ЎҚИТИШДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


Бугунги тезкор ривожланаётган замонда илм-фан, техника ҳам шиддат билан ўсиб бормоқда. Ҳар бир соҳада тараққиёт илгари қадам ташламоқда. Хусусан, илм-фанда ҳам катта ўзгаришлар, сезиларли ютуқларга эришилмоқда. Ҳар бир фанни янги инновацион педагогик технологиялардан фойдаланиб ўқувчиларга етказиб бериш бугунги кундаги таълимнинг асосий талабларидан бири ҳисобланади. Айниқса, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 2012 йил 13 декабрдаги ПҚ-1875-сонли қарори қабул қилингандан сўнг мамлакатимизда чет тилларни ўқитишга, ўрганишга бўлган эътибор янада кучайди. Юртимизда чет тилларни ўқитилишида янгича босқич, янгича давр бошланди.

 

Чет тили фани тўрт аспеcтга (ўқиш, ёзиш, тинг­лаб тушуниш ва гапириш) бўлиниб, уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида тушунча ва кўникмалар берилмоқда. Таълим технологиялари, бу таълим жараёнида замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланишдир. Шунингдек, таълим жараёнига замонавий инновацион технологияларини олиб кириш орқали таълим сифати ва самарадорлигини оширишни назарда тутади. Хусусан, чет тилини ўрганишда бундай ахборот-коммуникацион технология­лардан фойдаланишнинг бир қанча афзалликлари мавжуддир. Тил ўрганиш ва ўқитишда замонавий технологиянинг роли беқиёсдир. Технологик воситалардан фойдаланиш чет тили ўрганишнинг ҳар бир аспеcтида қўл келади. Масалан, тинглаб тушуниш учун, албатта компьютер, плеер, CD дискларсиз бу жараённи амалга ошириш мумкин эмас. Тинглаб тушуниш тил ўрганишнинг энг муҳим қисмларидан биридир. Бунда ўқувчи бир пайтнинг ўзида сўзловчининг талаффузи, грамматик қоидаларга риоя қилганлиги, сўз бойлиги ва унинг маъноларига эътибор бериши талаб қилинади. Таълим жараёнида замонавий технологиялардан фойдаланишда ўқувчилар ҳам ахборот - коммуникацион технологияларни яхши билиш ва улардан фойдалана олиши муҳим омил ҳисобланади.

Чет тилини замонавий технологиялардан фойдаланиб ўргатиш ва ўрганиш энг самарадор усуллардан биридир. Бу жараёнда, жумладан: - компьютерлардан фойдаланганда ўқувчи чет тилидаги видео роликларни, намойишларни, диалогларни кино ёки мультфильмларни ҳам кўриши, ҳам эшитиши мумкин; - чет тилидаги радио эшиттиришлар ва телевидениедаги дастурларни эшитиш ва томоша қилиш мумкин; - анча анъанавий усул ҳисобланадиган магнитофон ва кассеталардан фойдаланиш; - CD плеерлардан фойдаланиш мумкин. Бу техник воситалардан фойдаланиш ўқувчиларнинг чет тилини ўрганишлари жараёнини қизиқарлироқ ва самаралироқ бўлишини таъминлайди. Яна бир омил - Интернет.

Интернет орқали чет тилида сўзлашувчилар билан мулоқот қилиш имконияти пайдо бўлади. E-mail орқали хат ёзишиш билан ёзиш машқини такомиллаштириш мумкин. Таълим жараёнига замонавий - коммуникацион технологияларни олиб кириш, улардан мақсадли ва тўғри, унумли фойдаланиш, улар орқали ўқувчида чет тилига бўлган қизиқишни орттириш, ўқитиш самарадорлигини ошириш энг муҳим масала ҳисобланади. Бу орқали таълимнинг инновацион технологияларидан фойдаланишга имконият туғилади ва талаб ортади. Бугунги кунда инновацион таълим технологияларининг бир неча хил усуллари мавжуд. Улардан дарсларда мавзуни ёритишда кенг ва турли усулларидан фойдаланилса, дарснинг самарадорлиги юқори бўлади ва ўқувчиларнинг дарсга бўлган қизиқишларининг ортиши ҳам таъминланади. Таълим жараёнига янгиликларни олиб кириш ва уларни тадбиқ қилиш орқали таълим самарадорлигини оширишга эришиш мумкин. Чет тили дарсларининг ўқитилишида турли ролли, ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш ҳам дарсга, ҳам тил ўрганишга бўлган қизиқишни ортишига сабаб бўлади.

Ўқувчиларнинг жуфт ёки кичик гуруҳларда ишлашлари бошқалар билан коммуникатив алоқа қилишлари учун ёрдам беради. Таълим жараёнида график органайзерлардан фойдаланиш мавзуни ёритишда, уни ўқувчиларга етказиб беришда энг муҳим воситалардан ҳисобланади. Бир мавзуни ёритишда бир неча хил график органайзерлардан фойдаланиш ҳам мумкин. Чет тилини ўқитишда график органайзерлардан фойдаланиб, мавзуга оид янги сўзларни, грамматик қоидаларни тушунтириш мақсадга мувофиқдир. График органайзерлар орқали булар берилса, ёдда сақланиб қолиши ҳам осон бўлади.

Чет тилини ўқитиш жараёнида турли хил жадваллардан фойдаланишнинг ҳам самараси юқоридир. Таълим жараёнида жадваллардан фойдаланиб, ўқувчилар маълум бир грамматик қоидани, масалан, замонлардан фойдаланиб гаплар тузиш, янги сўзларни жойлаштириб чиқиши мумкин. Чет тилини ўрганишга эҳтиёж юқори бўлган бир даврда, таълим жараёнида замонавий ахборот технологияларидан, инновацион таълим технологияларидан унумли фойдаланиш бу жараённи самарали бўлишига олиб келади.

Феруза АБДУЛЛАЗИЗОВА,

Тўрақўрғон туман 40-мактаб инглиз тили фани ўқитувчиси

Мавзуга оид

  1. ЧЕТ ТИЛИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИ

    Ҳар бир тилнинг ўз тарихи, бойлиги, имконияти, ривожланиш босқичлари бор. Бугунги интреграллашув жараёнида ёшларга чет тилларини пухта ўргатиш давр талабига айланди. Ҳозир ғарб халқлари тилини ўрганишга қизиқиш ортмоқда.

    2019-06-17 14:33:2567
  1. ДАРСДА ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

    Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, барча соҳаларда, шу жумладан, таълим тизимида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Натижада таълим мазмунининг янги лойиҳаси, янги педагогик технологияларни қўллаш зарурияти вужудга келди. Аҳамиятли томони шундаки, Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишини ўзида жамлаган Ҳаракатлар стратегиясида ҳам таълим соҳасига урғу берилган.

    2018-10-25 07:39:18807