БОЛАЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИБ


Мана, орзиқиб кутилган Янги  йил ҳам юртимизга олам-олам қувонч, дилларга умид ва ишонч бағишлаб кириб келмоқда. Ортда қолаётган йилга назар ташласак, мамлакатимизда чин маънода демократик ислоҳотлар, давлат ва жамият бошқарувидаги улкан ислоҳотлар, тарихий ўзгариш, маънавий юксалишлар, "Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари   халққа хизмат қилиши керак" деган олий тамойил ижтимоий-иқтисодий, маданий ва маърифий ҳаётимиздан чуқур ўрин олган давр сифатида тарих саҳифасига мангу муҳрланмоқда. Аммо давлатимиз раҳбари томонидан бошлаб берилган янги давр, янги босқич, халқнинг келажакка юксак ишонч-эътиқоди, кўтаринки кайфияти янги йилда  янада жўш уради. Чунки, халқимиз азалдан хайрли ва эзгу ташаббусларга хайрихоҳ, собитқадам, тинчлик-фаровонлик йўлида, бағрикенглик бобида ўрнак ва ибратли!

Бу ниятлар янги йил муносабати билан вилоят мусиқа ва комедия театрида анъанавий ташкил этилган "Президент арчаси" байрам тадбирида яна бир бор намоён бўлди.

Янги йил тантанасида Меҳрибонлик уйи, Гўдаклар уйи тарбияланувчилари, кам таъминланган оилалар ҳамда хизмат вазифасини бажариш вақтида вафот этган ички ишлар, мудофаа ишлари, фавқулодда вазиятлар, божхона хизмати бошқамалари ходимларининг фарзандларидан иборат 270 нафар ўғил-қизга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилди.

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров болажонларни янги 2018 йил байрами  билан  самимий табриклаб, келажагимиз эгаларига Ўзбекистон халқига содиқ, Президентимиз орзу қилган ва ишонч билдирган  инсонлар бўлиб камол топишлари  зарурлигини таъкидлади.

Мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбияси учун кўрсатилаётган ғамхўрликлар, хусусан, мактабгача таълим соҳасида амалга оширилаётган   улкан ислоҳот ва ўзгаришлар ҳақида сўзлади.

Шундан сўнг болажонларга ўн икки турдаги ўқув қуроллари ҳамда ўн беш турдаги ширинликлардан иборат Президент совғаси топширилди.

- Президентимиз совғасидан,эътибор ва ғамхўрликларидан бошим осмонга етди, - дейди Наманган шаҳридаги 24-умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Ойшахон Абдувоҳидова. - Келажакда ўсиб-улғайиб, ҳалқимизга, Ватанимизга муносиб фарзанд, Президентимиз орзу қилган баркамол инсон бўлишни хоҳлайман. Ҳозир мактабда аъло баҳоларга ўқимоқдаман. Мактабимизда биз ўқувчилар учун жуда қулай шароитлар яратилган. Бугунги байрам қувончи қалбимда бир умр сақланади. Мен ўзимни жуда бахтиёр ҳис этмоқдаман.

Ҳа, болаларнинг қувончи, беғубор тилаклари боис олам гўзал. Фарзандларини ардоқлаган, ўксиклар бошини силаган халқ буюкдир. "Президент арчаси" тантанаси болажонларнинг шўх-шодон кулгулари, ёш санъаткорларнинг бадиий чиқишлари, "+орбобонинг совғаси" спектакли намойиши барчага янги йил шукуҳини бағишлади.

Абдусаттор БОТИРОВ

 

 

Мавзуга оид

  1. КИТОБЛАР - БОЛАЛАРГА

    Косонсой туманидаги 27-умумтаълим мактабида 575 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Таълим муассасасида китобхонликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ота-оналар иштирокида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, китоблар акцияси яхши самара беряпти.

    2019-05-06 04:46:30143