Билимдонлар баҳси


Таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ёшларнинг фан олимпиядаси, билимлар беллашуви ва бошқа танловларда қўлга киритаётган ютуқларида яққол намоён бўлмоқда.

Тарих ва ҳуқуқ фани ойлигида мактаб- интернатда ташкил этилаётган турли беллашув, мусобақа, семинар дарс­лари, заковат интеллектуал ўйини ўқувчиларнинг билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Айниқса, ҳафтанинг сешанба кунлари ўтказилаётган "Заковат" ёшлар интеллектуал ўйини ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Жумладан, дастлабки ҳафтада 9-"А" синфнинг "Иқтидор" , 9-"Б" синфнинг "Камолот" жамоалари ўзаро беллашган бўлса, навбатдаги мусобақа 8-"А" синфнинг "Билимдон" ҳада , 8- "В" синфнинг "Илғорлар" жамоаси ўртасида бўлиб ўтди. Сўнг 7-"А" синфнинг "Герадот" ва 7-"Б" синфнинг "Ситсерон" жамоалари куч синашдилар. 6"А" синфнинг "Бобурийлар" ва 6 "Б" синфнинг "Темурийлар " жамоалари беллашуви ҳам қизиқарли ва муросиз кечди.

Интеллектуал ўйинларда педагогик жамоанинг фаол иштироки, эътибори ўқувчиларнинг бу каби қизиқарли тадбирларга қизиқишини кучайтирмоқда. Албатта, ғолиб гуруҳлар, билимдон ўқувчилар муносиб тақдирланмоқда.

Бизнинг ютуғимиз ёшларнинг билими ошаётгани, турли танловларда қўлга киритаётган ютуқларда ўз ифодасини топяпти. Асосий мақсадимиз эса халқимизга садоқат билан ҳизмат қиладиган билимдон, заковатли авлодни тарбиялашдир.

Исмоил Кўпайсинов.

1-ДИМИ тарих фани ўқитувчиси

Мавзуга оид

  1. ЁШ ИХТИРОЧИЛАР БАҲСИ

    Наманган шаҳридаги "Баркамол авлод" болалар марказида 2017 йил - "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастури асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг мажлислар баёни ҳамда Халқ таълими вазирининг буйруғига асосан "Баркамол авлод" болалар ижодиёти фестивал-танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

    2017-05-24 16:49:38575