ҲАР ЎГИТИ ЗАРГА ТЕНГ


Доно бўлиб туғилмайдилар, доноларни ҳаёт етиштиради, деганлари исбот талаб этмайдиган ҳақиқат. Агар шу маънода фикримизни давом эттирсак, кўпни кўрган ота-боболаримизнинг сабоқлари йиллар силсиласида синовдан ўтган, тажриба ва кўникмалар асосида орттирилган бебаҳо, шунингдек, ёш авлодга мустақил ҳаёти мобайнида жуда кор келадиган ўгитлардан иборат. Яратганга шукурки, замонамиз кўрган-кечирганлари, ўқиган-уққанлари асосида ана шундай теран ибрат мактаби яратган отахон ва онахонлар билан файзли.

Поп туманининг энг олис тоғли қишлоқларидан бири Гулистонда истиқомат қилаётган Шарифжон ота Ҳасанов билан суҳбатлашсангиз, у кишидан ҳам бир талай пурмаъно фикр, ўринли ўгитлар эшитсангиз, ажабланманг. Бир умр педагогликдек касбни ардоқлаган Шарифжон ота ўзи меҳнат қилган қадрдон 21-умумтаълим мактабида ёш авлодга таълим-тарбия бераётган шогирдлари билан тез-тез учрашиб турадилар. Меҳнат ва таълим фахрийси сифатида эъзоз топган бу инсон ўқувчиларнинг ҳам севимли меҳмони. Шарифжон отанинг мактабга келишини барча орзиқиб кутишининг сабаби эса биз аввал таъкидлаган ҳаёт сабоқларидир. Ахлоқ-одоб, элу юртига садоқат, чин инсоний фазилатлар таърифи, фозиллик сари интилиш, касб-ҳунарнинг ёшлар тақдиридаги аҳамияти каби ўнлаб мавзуларда фахрий педагог билдирадиган фикр-мулоҳазалар, ўқувчиларга бериладиган насиҳатларни катта-ю кичик жон қулоғи билан тинглайди.

Суратда: Шарифжон ҲАСАНОВ яна ўқувчилар даврасида илм сирларининг эгаллашнинг ҳаётдаги ўрни ҳақида сўз юритмоқдалар.

Муҳаммад ҒАНИ олган сурат.

Мавзуга оид

  1. ҲАР БИР БОЛА - ЭЪТИБОРДА

    Мамлакатимиз Бош Қомусининг 64-моддасида "Давлат ва жамият етим болаларни, ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларини рағбатлантиради", дея қайд этилган.

    2017-07-07 09:45:19570