АМАЛИЁТ БИЛАН УЙҒУН


Наманган шаҳридаги 11-умумий ўрта таълим мактабида "Ҳар бир болага меҳр-эътибор" мавзусида вилоят ўқув семинари бўлиб ўтди. Семинар мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида инклюзив таълимни ривожлантириш масалаларига бағишланди.

Тадбирда Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори ўринбосари, педагогика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Лола Мўминова вилоятдаги пилот мактаб ва мактабгача таълим муассасалари тренер ва педагоглари учун амалий машғулотлар ўтди.

Анжуман аввалида вилоят халқ таълими бош­қармаси бошлиғи ўринбосари Соҳибжон Эргашев Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида Президент Фармонига асосан Лола Мўминовага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси фахрий унвони берилгани муносабати билан педагоглар номидан қизғин табриклаб, бундай тренинг машғулотлар инклюзив таълим бўйича тренер ўқитувчилар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Машғулотларда Наманган вилоятида инклюзив таълимни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ижобий ишлар эътироф этилгани ҳолда, жисмоний имконияти чекланган болаларни муассасаларга жалб этишда учраётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан савол-жавоблар ўтказилди. Давлатимиз қонунчилигида инклюзив таълим тушунчаси билан боғлиқ янгиликлар, алоҳида эътиборга муҳтож болаларни ижтимоий мослаштириш, уларга қулай шароитлар яратиш, инклюзив таълимга методик ёндошув каби долзарб масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Инклюзив таълим бўйича тренинг ўқитувчиларга тиббий, психологик ва ҳуқуқий масалалар юзасидан тавсиялар берилди.

Моҳира Қодирова,

инклюзив таълим тренер ўқитувчиси

Мавзуга оид

  1. Замон билан ҳамнафас

    Матбуот - давр кўзгуси. Шундай экан, журналист ҳамиша бир қадам олдинда юриши, эл-юртига муносиб маслакдош бўла олиши, замондошларни янги марралар сари чорлаши, жамиятни иллатлардан асраши лозим. Зиммамизда улуғ масъулият бор: Касб байрамимиз муносабати билан муҳтарам Юртбошимиз биз матбуот аҳлига табрик йўллаганларида ҳар йили мамлакатимиз, халқимиз тақдирига даҳлдор мақолалар, асарлар ёзиш вазифасини белгилаб беришлари ҳам бежиз эмас.

    2015-07-15 00:02:58696
  1. ТАШАББУСЛАР БИЛАН АМАЛИЁТ САРИ

    Ёшлар - юрт келажаги, эртанги суянчимиз ва таянчимиздир. Шунинг учун ҳам Президентимиз томонидан мамлакатимизнинг эртанги буюк келажагини барпо этувчи ёш авлодга юксак ишонч билдирилмоқда.

     
    2017-12-04 16:09:54476