АМАЛИЙ ФАНЛАР СОҲАСИДА ЭРИШИЛГАН ЮТУҚЛАР


Наманган вилояти халқ таълими тизимида 1927 нафар жисмоний тарбия, 1606 нафар технология, 636 нафар тасвирий санъат ва чизмачилик, 590 нафар мусиқа фани ўқитувчиси фаолият юритмоқда. Вилоятдаги 682 та умумтаълим мактабида жами 426192 нафар ўқувчи бўлиб, шундан 207540 нафари қизлардир.

"Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2016" Республика кўрик-танловида Наманган шаҳридаги 10-мактабнинг меҳнат фани ўқитувчиси Умида Юсупова 2-ўринни, 1-мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси Константин Каспаров эса фахр­ли ўринни эгаллади.

Вилоятдаги таълим муассасаларида жами 2441 та спорт иншооти, жумладан, 551 та спорт зали, 3 та сузиш ҳавзаси, 28 та теннис корти, 482 та баскетбол, 606 та волейбол, 276 та гандбол, 359 та мини футбол, 9 та сунъий қопламали мини футбол, 31 та енгил атлетика бўйича спорт майдонлари фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Наманган вилоят минтақавий бўлимининг 2017-2018 ўқув йили тақвим режасига асосан, 2017 йил январь ойида "+увноқ стартлар" телевизион спорт мусобақасининг туман (шаҳар) ҳудудий босқичи ўтказилди. Мусобақада жами 16248 нафар ўқувчи, жумладан, 8124 нафар қиз иштирок этди.

5-6 январь кунлари Наманган шаҳар 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида баскетбол бўйича 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида "Ёшлик" ЖТСЖ вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Мусобақада қатнашган 288 нафар ўқувчининг 144 нафарини қизлар ташкил этди. I-ўринни Уйчи тумани жамоаси, II- ўринни Косонсой тумани жамоаси, III- ўринни Наманган шаҳар жамоаси эгаллаб, ғолиблар турли даражадаги диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

12-13 январь кунлари Наманган шаҳридаги "Навбаҳор-Умид" ўйингоҳида футбол бўйича 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида вилоят биринчилиги бўлиб ўтди. Мусобақада жами 216 нафар ўқувчи иштирок этиб, I-ўринни Наманган шаҳар жамоаси, II-ўринни Уйчи тумани жамоаси, III-ўринни Наманган тумани жамоаси қўлга киритди. /олиб ва сов­риндорларга "Ёшлик" ЖТСЖ Наманган вилоят минтақавий бўлими томонидан I-II-III-даражали диплом ҳамда эсдалик сов­ғалари тақдим қилинди.

9-10 февраль кунлари Наманган шаҳар 2-болалар-ўсмирлар спорт мактабида волейбол бўйича 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказилган вилоят биринчилигида жами 288 нафар ўқувчи, жумладан, 144 нафар қизлар иштирок этиб, I-ўринни Уйчи, II- ўринни Янгиқўрғон, III- ўринни ҳам Уйчи тумани жамоалари қўлга киритдилар.

14-15 февраль кунлари Наманган шаҳар 1-болалар-ўсмирлар спорт мактабида баскетбол бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказилган вилоят биринчилиги мусобақасида жами 288 нафар ўқувчи, жумладан, 144 нафар қиз иштирок этди. Совринли ўринларни эгаллаган Наманган шаҳар, Косонсой ва Уйчи тумани жамоаларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

16-17 март кунлари Наманган шаҳридаги "Баркамол авлод" спорт мажмуасида спортнинг оғир атлетика тури бўйича 2001-2002 йилларда туғилган ўсмир ва қизлар ўртасида бўлиб ўтган вилоят биринчилигида жами 312 нафар ўқувчи, жумладан, 124 нафар қиз қатнашди. I-ўринни Янгиқўрғон тумани, II- ўринни Тўрақўрғон тумани, III- ўринни Косонсой тумани жамоалари қўлга киритди.

17 март куни "Паҳлавон" спорт мажмуасида спортнинг дзю-до тури бўйича 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилган вилоят биринчилиги мусобақасида I-ўринга "Ёшлик" ЖТСЖ, II- ўринга Косонсой тумани, III- ўринга Наманган шаҳар 2-БЎСМ жамоалари сазовор бўлишди. Мусобақада 168 нафар ўқувчи иштирок этди.

Шунингдек, жорий йилнинг 18 март куни Наманган шаҳрида жойлашган "Шоҳ-руҳ" шахмат-шашка клубида 2001-2002 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида шахмат бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилиб, жами 56 нафар, жумладан, 22 нафар қизлар иштироки таъминланди. Мусобақада I-ўринни Наманган шаҳри, II- ўринни Чуст тумани, III-ўринни Тўрақўрғон тумани жамоалари қўлга киритди.

Спортнинг ўзбек жанг санъати тури бўйича 17 апрель куни Наманган шаҳрида 2005-2006, 2007-2008 йилларда туғилган ёшлар ўртасида ўтказилган вилоят биринчилиги мусобақасида 12 та жамоа таркибида 192 нафар спортчи иштирок этди.

Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофа вазирлиги, Касаба уюшма федерацияси кенгашларининг 1999 йил 27 майдаги Ўзбекистон аҳолисини жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгилаб берувчи "Алпомиш" ва "Барчиной" махсус тестларини жорий этиш ҳақидаги 4/14-сонли қарори ҳамда Наманган вилоят халқ таълими бошқармасииниг 2017 йил 3 майдаги 101-сонли буйруғини бажариш мақсадида, "Алпомиш" ва "Барчиной" тест синовлари Низом асосида ўтказилди. Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари халқ таълими бошқармаси, "Ўзбекис­тон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси" вилоят филиали, "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти вилоят кенгаши ва бир қатор жамоат ташкилотлари томонидан рағбатлантирилди.

5 май куни "+увноқ стартлар" спорт мусобақасининг вилоят босқичида Косонсой, Тўрақўрғон, Янгиқўрғон ва Наманган туманлари жамоалари ўзаро куч синашди Мусобақада иштирок этган 96 нафар ўқувчининг 48 нафарини қизлар ташкил этди. Мусобақа якунига кўра I-ўринни Косонсой тумани, II- ўринни Тўрақўрғон тумани, III- ўринни Янгиқўрғон тумани жамоалари қўлга киритиб, Ўзбекистон "Ёшлик" ЖТСЖ марказий кенгаши томонидан I-II-III- даражали диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

9 май "Хотира ва қадрлаш куни"га бағишлаб 2005 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича 6 май куни Наманган шаҳридаги "Ёшлик" спорт мажмуасида вилоят биринчилиги ўтказилди. Мусобақада 12 та жамоа­дан жами 240 нафар ўсмирлар иштирок этишди. /олиб ва совриндорларга эса эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Шунингдек, 9 май "Хотира ва қадрлаш куни"га бағишлаб 2003-2004, 2005-2006 йилда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида спортнинг кураш тури бўйича Наманган шаҳар 2-БЎСМда вилоят биринчилиги ўтказилди. Мусобақада жами 12 та жамоа таркибида 168 нафар спортчи қатнашди. Спортнинг Гандбол тури бўйича ҳам 2003-2004, 2005-2006 йилда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида 8 май куни Косонсой туманидаги БЎСМда вилоят биринчилиги бўлиб ўтди. Мусобақада жами 144 нафар спортчи иштирок этиб, ғолиблар рағбатлантирилди.

1 июнь - "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича 1 июнь куни Наманган шаҳар "Ёшлик" спорт мажмуасида 240 нафар спортчи ўртасида ўтказилган мусобақа якунида ҳам ғолиб ва совриндорларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

7 июль куни спортнинг юнон рум кураши тури бўйича 2001-2002 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Тўрақўрғон туманидаги БЎСМ спорт залида вилоят биринчилиги ўтказилди. Мусобақада 84 нафар спортчи ёшлар иштирок этди. /олиб ва совриндорларга эсдалик совғалари тақдим қилинди.

15-17 июль кунлари Андижон вилоятида умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида "+увноқ стартлар" телевизион спорт мусобақасининг Республика бос­қичига саралаш беллашувида Косонсой туманининг "Парвоз" жамоаси финалга йўлланмани қўлга киритди.

Ёзги таътилда ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида "Ёз-2017" спорт мусобақаси ВХТБнинг 2017 йил 5 июндаги №137-сонли буйруғига асосан кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Шунингдек, 2-15 август кунлари "Ёзги таътилни спорт билан ўтказамиз" шиори остида спортнинг 11 тури бўйича вилоят ҳудудидаги барча спорт базаларида вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилиб, иштирокчиларга "Ёшлик" ЖТСЖ Наманган вилоят минтақавий бўлими томонидан эсдалик совғалари тарқатилди.

15-25 август кунилари Тошкент вилоятида бўлиб ўтган "+увноқ стартлар" телевизион спорт мусобақасида Косонсой туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактаби "Парвоз" жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан спортнинг таэквандо ITF тури бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Ушбу нуфузли мусобақада 12 жамоадан 192 нафар спортчи ёшлар иштирок этди. /олиб бўлган спортчиларга эсдалик совғалари тақдим қилинди.

"Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури"нинг 79-банди ижросини таъминлаш мақсадида 7 сентябрь куни Наманган шаҳрида "YOSHLAR-TUR" анъанавий ёшлар веломарафонининг вилоят босқичи ўтказилди. Мазкур мусобақада мактаб ўқувчилардан 120 нафар спортчи ёшлар иштирок этиб, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

НВХТБ тизимидаги умумтаълим мактабларида 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" умумхалқ байрами муносабати билан "Байрамингиз муборак, азиз устозлар!" шиори остида спорт тадбирлари ташкил этилди. Шунингдек, ХТВнинг 2017 йил 5 сентябрдаги 285-сонли ва Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий Кенгашининг 2017 йил 15 сентябрдаги №23-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида тайёргарлик олиб борилмоқда.

Ўқувчилар халқаро танлов ва мусобақаларда ҳам юқори ўринларни қўлга киритмоқдалар. Жумладан, 18-20 март кунлари Россия Федерациясининг +озон шаҳрида бўлиб ўтган "Живой Родник" номли халқаро танловда Чуст туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Мирҳонд Абдувоҳидов ғижжак чолғу асбоби йўналишида 1-ўринни, 27-мактаб ўқувчиси Ҳусанбой Исмоилов қашқар рубоби йўналишада 1-ўринни, 57-мактаб ўқувчиси Тўланбой Ўзганов дутор бас йўналиши бўйича 2-ўринни эгаллаб, лауреатликни қўлга киритдилар.

17-21 апрель кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган ёш ижрочиларнинг VI-Халқаро танловида Чуст туманидаги 3-мактаб ўқувчиси Омина Одилова 2-ўринни (фортепиано), Наманган шаҳридаги 34-мактаб ўқувчиси Ойбек Каримов (саксафон) 3-ўринни, Минг­булоқ туманидаги 13-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Юлдуз Ювошалиева 3-ўринни эгаллади.

27-30 апрель кунлари Россия Федера­ция­сининг Сочи шаҳрида ўтказилган "На творческом Олимпе" номли XXIII- халқаро фестивал-танловда Наманган шаҳридаги 58-мактаб ўқувчиси Жасур Хайдаров эс­трада хонандалиги бўйича "Диплом" билан тақдирланди.

17-23 сентябрь кунлари Испаниянинг "Fiestolonia Milenio" ташкилотчилар томонидан "Sea Sun Festival" номли халқаро танловда Наманган шаҳридаги 1-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Гулшода Ҳалимжонова, 7-синф ўқувчиси Ширина Набиевалар 1-ўринни (фортепиано), 5-синф ўқувчиси Аҳрормирзо Раҳмонов 3-ўрин (скрипка), Янгиқўрғон туманидаги 1-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Муҳиддин Акрамов 3-ўринни (труба) эгаллади.

Ҳолиқжон ДАДАЖОНОВ,
ВХТБ методика маркази методисти