ҚАДР ТОПГАН УСТОЗЛАР


Нориндаги 31-умумтаълим мактаби ўқитувчилари ва ўқувчилари учун жуда қадрдон сиймолар борки, уларни ҳамма эъзоз ва ҳурмат билан тилга олади. Педгоглик касбини мукаммал ўзлаштирган ва фидоийларча меҳнат қилган Маҳпират Мирзалиева, Абдужаббор Бекмирзаев, Кимё Сайдалиева ва Абдураҳим Мамадиев ана шундай устозлар тоифасидан эдилар. Ёш авлоднинг дилига улар сингдирган эзгулик, меҳр-оқибатлилик фазилатлари мана энди  намоён бўлмоқда. Шогирдлар устозлар ёдини хотирлаб, улар бошлаган хайрли ишларни давом эттирмоқдалар.

9 май - "Ҳотира ва Қадрлаш куни" муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда таълим соҳасида самарали меҳнат қилиб, халқ ҳамда шогирдлар эътирофига сазовор бўлган фахрийлар ёди эъзозланиб, уларнинг педагоглик фаолияти даврида қўлга киритишган ютуқлар тилга олинди. Хайрли ишлари хотирланди. Мактабнинг 4,6- ва 8- синф ўқувчилари эса Иккинчи жаҳон уруши изтироблари, ўзбек йигитларининг жангоҳлардаги мардларча олишувлари, мудҳиш уруш туфайли оилалар бошига тушган кулфат саҳна кўринишлари орқали талқин этилди. Тадбирда сўз олганлар тинчлик ва осойишталикдек бебаҳо неъматни асраб-авайлаш, юрт равнақи, эл фаровонлиги йўлида сидқидил хизмат қилиш энг олийжаноб вазифа эканлигини таъкидладилар.

Барно ҒАНИЕВА,

Наргиза ҲОШИМОВА,

шу мактаб ўқитувчилари

Мавзуга оид

  1. "ХОТИРА - МУҚАДДАС, ҚАДР - АБАДИЙ"

    Вилоятимиздаги умумтаълим мактабларида мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, халқнинг улуғ ва ардоқли фарзанди таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланди.

    2018-03-12 07:10:16600
  1. СИЗНИ ШАРАФЛАЙМИЗ, АЗИЗ УСТОЗЛАР

    Игна билан қудуқ қазимоқдек машаққатга менгзалган касб - дунёдаги энг улуғ ва энг муқаддас эътирофга йўғрилган, ҳамиша эзгу ва ардоқли ЎҚИТУВЧИЛИК экани исбот талаб этмайдиган ҳақиқат.

    2018-10-25 07:56:52617