АДАБИЁТГА ЭЪТИБОР


Вилоят ахборот-ресурс марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисда"ги 4789-сонли фармойишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йил март ойида "Мураббий" газетасида "Ахборот хавсизлиги: муаммо ва ечимлар" мавзусида вертуал кўрик-танлов эълон қилинган эди. 300 дан ортиқ китобхон, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган танлов ғолиблари икки йўналишда рағбатлантирилди.

"Энг яхши мақола муаллифи" номинацияси бўйича Чуст туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Олимжон Расулов 1-даражали диплом билан тақдирланди. Вилоят ахборот-ресурс марказининг янги ахборот технологиялари ва интернет синфи бўлими мудири Мирзаакабар Боймирзаев ва Чуст туманидаги 19 -ДИМИ физика фани ўқитувчиси Шуҳрат Ботировлар "Фаол иштирокчи" номинациясини қўлга киритдилар.

"Энг яхши расм муаллифи номинациясида Мингбулоқ тумани, Жомашуй шаҳарчасида яшовчи Миркомил Зоҳидов 2-даражали диплом соҳибига айланди. Поп туманидаги 30-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Дилафрўза Рўзматова ҳамда Уйчи туманидаги 7-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Маъруфжон Мухторовлар фаол иштитиокчилар сифатида эътироф этилди.

Танлов ғолибларига вилоят ахборот-ресурс маркази ҳамда "Наманган" нашриёти ва "Ёшлар маркази"нинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

* * *

"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"га бағишлаб таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида бадиий адабиётга қизиқишни янада ошириш, оилавий китобхонликни тарғиб қилиш бўйича ўтказилган "Мен, ота-онам, бобом ва бувим-китобхон" республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Танловнинг мактаблараро босқичида 20500 нафардан зиёд 12-16 ёшгача бўлган китобсевар ёшлар, туман боқсқичида эса 12450 нафардан зиёд иштирокчи энг кўп китоб ўқиган оила вакиллари сифатида қатнашдилар. Бундан ташқари танлов беллашувларида юзлаб китобхонлар бевосита иштирок этдилар.

Танлов якунига кўра, Чортоқ туманидаги 22-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Мухтасар Турсунова оиласи 1-ўринга сазовор бўлди. 2-ўринга Поп туманидаги 10-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Муслима Эргашалиева оиласи, 2-ўринга Норин туманидаги 44-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Зарина Мадаминова оиласи муносиб деб топилди.

"Энг ёш китобхон оила" номинацияси Косонсой туманидаги 22-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Муқаддас Дадамирзаева, "Энг яхши китобхон ўқувчи" номинацисига Уйчи туманидаги 19-мактабнинг 8-синф ўқувчичи Мумтозбегим Жамолиддинова, "Энг фаол китобхон оила" номинациясига Чуст туманидаги 26-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Заҳро Тўлқинова оила аъзолари билан эришдилар. Танлов ғолибларига ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топиширилди.

Чортоқ туманидан Турсуновлар оиласи танловнниг республика босқичида вилочят шарфани ҳимоч қилади.

Д. СУЛТОНОВ,

Вилоят АРМ бўлим мудири

Мавзуга оид

  1. ТАЪЛИМ ПОЙДЕВОРИГА ЭЪТИБОР

    Мамлакатимиз президентининг "2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори соҳа ходимлари зиммасига таълимнинг энг қуйи бўғини-мактабгача таълим соҳасини давр талаблари асосида ривожлантириш вазифасини юклади. Бу борада орттирилган илғор тажрибалар билан биргаликда дунёнинг энг тараққий топган давлатлари тажрибаси, замонавий педагогик технологияларидан кенг фойдаланиш, биринчи галда тизимнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимлар салоҳиятини оширишга  жиддий эътибор қаратилиши зарурлиги таъкидланган.

    2017-06-07 12:24:45508
  1. АДАБИЁТГА ҚЎШИЛГАН ҲИССА

    Эл-юртини севган, унинг тараққиёти ва фаровонлиги учун сидқидил хизмат қилган фарзандларини тарих ҳам сийлайди. Халқимизнинг тинч, тўкин ва барқарор ҳаёти, ёруғ келажаги йўлида курашган инсонлар номи ҳақли равишда абадиятга дахлдордир.

    2018-01-04 16:02:44428